🌴🌴🌴Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Биродарлар Аллоҳни марҳамати билан муборак Рамазон ойига етиб келдик.
Бунинг учун Аллоҳ таълога чексиз ҳамду санолар бўлсин.
Эй барча куч ва қудрат эгаси бўлган Роббимиз ва барча оламлар Роббиси бу ойда ва ундан кейин келадиган ойлар ҳамда йилларда, мўминлар учун Улкан ва мисли кўрилмаган, мусулмонларни хурсанд қилиб, кофир ва мунофиқларни ҳайрон қолдириб чуқур қайғу, умидсизлик ва ғамга соладиган Нусратларингни юборгин.
Ораларимиздан барча фитначиларни, ҳамда уларнинг фитналарни, хоинларни ва уларнинг хиёнатларини кўтаргин.
Эй Роббимиз бизларни ва ер юзидаги барча мўмин-мусулмонларни сўзларимиз ва амалларимизда Ўзингни арқонингни - "Қуръони Каримни" маҳкам ушлашлликка муваффақ қилгин. Сафларимизни бир қилгин.
Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан.
Эй оламлар Роббиси бу ойда бизларга Ўзинг яхши кўриб рози бўладиган барча Солиҳ амалларга муваффақ қилгин ва бизлардан қабул қилгин.
Эй Роббимиз бу ойни барчамиз учун гуноҳларга каффорат, Жаннат билан башорат, ҳамда Жаханнамдан нажот ойи қилгин.
Бизларни маҳрумлардан қилиб қўймагин.
Амин я Роббал аъламин.
Барчаларингизга Рамазон ойи муборак бўлсин.