— Қиёмат бошланганда жаҳаннам шундай бир ўкирадики, бутун инсонлар даҳшатга тушиб тиз чўкадилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ буюради: — Ва сен ҳамма умматнигиз чўккан ҳолда кўрурсан. Ҳар бир уммат ўз китоби тепасига чақирилур, сўнг уларга дейилур: «Бугун қилган амалларингизнинг эвазини олурсизлар»( Жосия сураси, 28-оят.), Инсонлар жаҳаннамга яқинлашган вақтларида жаҳаннам ғазабдан ўкираётган бўлади. Ҳолбуки, бу ўкириш, бу жазава беш юз йиллик узоқ масофадай эшитилаётган бўлади. Шу пайт барча инсонлар, ҳатто пайғамбарлар ҳам «ВОЙ ЖОНИМ, ВОЙ ЖОНИМ» деб ўз дардларига қовриладилар. Фақат пайғамбарларнинг энг сараси Ҳазрати.Муҳаммад — унга Аллоҳ нинг саломи бўлсин - ўз жонини унутади. «ВОЙ УММАТИМ, ВОЙ УММАТИМ» дея нола қилади. Шунда жаҳаннамдан тоғдай маҳобатли олов парчаси чиқади, Ҳазрати.Муҳаммаднинг уммати бу олов парчасини даф қилмоқчи ва ўзларидан йироқлаштирмоқчи бўлиб: — Намоз ўқиганлар, рўза тутганлар, ҳақиқатдан юз ўгирмаганлар ва ихлосли кишилар ҳаққи, қайт орқага, кет!-дейдилар. Лекин у кетмайди. Шу пайт Жаброилнинг овози ғулдурайди: — Олов парчасига Муҳаммаднинг уммати қасд қилаётир! Сўнгра Жаброил бир бордоқ сув келтириб Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаламга узатади. — Эй Аллоҳнинг Расули, ол буни, оловнинг устига сеп! –дейди. Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалам сувни олади ва оловга сепади. Одамлар олов дарҳол сўнганини кўрадилар. Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалам Жаброилдан сўрайди: — ЭЙ Жаброил, бу сув нима эди? Жаброил жавоб беради: - Эй Аллоҳнинг Расули, бу умматинг орасидаги осийларнинг ёлғиз Аллоҳдан қўрқиб оқизган кўз ёшлари. Ҳозиргина менга оловга сочиб ўчиришинг учун, уни сенга беримни амр этилди. Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалам шундай дуо қиларди: - Аллоҳим, менга ўлмасимдан олдин, сендан қўрқиб йиғлайдиган икки кўз бер! Умр ўтди, кечиргайсан, Илоҳим! Кўзим ёшли: ахир, кўп-ку гуноҳим... Яна Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи алайхи васалам дан нақл этилган бир хабар шу мазмундадир: - Иймонли киши ёлғиз Аллоҳдан қўрққани сабабли кўзидан пашша бошичалик ёш тўккан бўлса ва бу ёш иссиқ ёноғини ҳўллаган бўлса, у кимсага жаҳаннам олови ҳеч тегиши мумкин эмас! Мукашфатул-Ул Қулуб!

Теги других блогов: Ислам Қиёмат Жаҳаннам